Майк Помпео: «Коронавирус 36 миллион америкаликни ишсиз қолдирди»
АҚШнинг ҳисоб-китобича, коронавирус пандемиясининг жаҳонга келтирган зарари 9 триллион долларни ташкил этади, деди давлат котиби Майк Помпео.
«Хитойнинг пандемияга қарши курашга сарфлаган маблағи дунё мамлакатлари мажбур бўлган тўлов олдида жуда оз. Мазкур офат 90 минг америкаликнинг ёстиғини қуритди, 36 миллион америкалик иш ўринларидан маҳрум бўлди. Дунё бўйича 300 минг киши пандемия қурбони бўлди, бизнинг ҳисобимизча, кўрилган зарар 9 триллион долларга етиши мумкин», деди Помпео журналистлар учун уюштирилган учрашувда.
АҚШ Хитойни коронавирус келиб чиқишини етарлича текширмаганликда айблаб келмоқда, Пекин эса ушбу айбловларни рад этмоқда.