БМТда космик чиқиндилар муаммосига эътибор қаратадиган янги ишчи гуруҳ тузилди
БМТнинг космосдан фойдаланишнинг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлаш бўйича янги ишчи гуруҳи космик чиқиндилар муаммосини ҳал қилишга эътибор қаратиши мумкин.
Бу ҳақда космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган БМТнинг Фазо ишлари бўйича бюроси (UNOOSA) вакили маълум қилди.
“Ишчи гуруҳ ўз ваколат доираси, иш услублари ёки иш режасини ҳали ишлаб чиқмаган, аммо унинг аъзолари космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш тўғрисидаги Қўмитага аъзо давлатларнинг вакиллари бўлиши кутилмоқда. Унинг асосий мақсади эса космик чиқиндилар муаммосини ҳал қилишга йўналтирилиши эҳтимолдан ҳоли эмас”, дейди БМТ Космик қўмитасининг сиёсий ва ҳуқуқий масалалар бўйича раҳбари Никлас Хедман UNOOSA август ойи охирида “Космик 2030” дастурининг кун тартибини ишлаб чиқиш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиши мумкинлигини қўшимча қиларкан.
Маълумотларга кўра, БМТнинг Космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича қўмитаси COVID-19 пандемияси туфайли бекор қилинган бу йилги сессия давомида ишчи гуруҳга тегишли масалаларни кўриб чиқиши керак бўлган.