Рамзан Қодиров COVID-19 вирусини юқтирганликда гумон қилинмоқда
Чеченистон давлат раҳбари Рамзан Қодиров самолётда шифокорлар назоратида Москва келтирилди, дейилмоқда “Euronews” хабарида.
Чеченистон давлат раҳбари коронавирус инфекциясини юқтириб олинганликда гумон қилиниб, Москвадаги клиникалардан бирига жойлаштирилган.
“ТАСС“ хабарида эса, бир неча кун аввал шамоллаш касаллиги белгилари кузатилган ва вақт ўтган сайин саломатлиги ёмонлашиб борган Рамзан Қодировнинг ҳозирда аҳволи барқарорлашиб борилаётгани айтилмоқда.