Пазандалик

Саҳарлик дастурхонига жигардан мазали таом тайёрлаймиз

Чоп этилди May 22, 2020 Саҳарлик дастурхонига жигардан мазали таом тайёрлаймизda fikr bildirishni o'chirish

Қонни кўпайтириш, иммунитетни кўтариш хусусиятига эга бўлган жигар қўшиб тайёрланадиган мазкур таом мазали ва фойдалилиги билан оила аъзоларингизга ёқиши аниқ.

Таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • жигар гўшти — 600 гр;
  • тухум — 1 дона;
  • саримсоқ пиёз;
  • пиёз — 1 дона;
  • ўсимлик ёғи;
  • таъбга кўра, туз, мурч, ичимлик содаси, қуритилган райҳон;
  • помидор 3 дона;
  • картошка;
  • булғори қалампири 2 дона;
  • ун.

Тайёрланиш жараёни:

  • Жигарни йирик шаклда тўғранг.
  • Идишга тухум, туз, шакар, сода ва саримсоқ пиёзни қўшиб аралаштиринг.
  • Аралашмага жигарни аралаштириб, бироз вақт музлаткичга қўйинг.
  • Қизиган ўсимлик ёғида ярим думалоқ шаклида тўғралган пиёзларни қовуринг, кейин алоҳида идишга солинг.
  • Жигар бўлакларини унга ботириб қовуриб олинг.
  • Қовурилган жигар гўшти устига пиёз солиб димланг.
  • Картошкани иккига бўлинг, ёғ суртинг, туз, мурч ва қуритилган райҳон сепинг, 180 даража қизиган печда 40 дақиқа давомида пишириб олинг.
  • Помидор, булғори қалампири, саримсоқ пиёздан қайла тайёрланг.
  • Ликопчага картошка ва жигарни солинг ва устидан қайла қуйинг.

Таом тайёр ёқимли иштаҳа!

Дарё.уз