Мақолалар

Аллоҳ таоло мусулмонларга, душманга яқин бўлсалар ҳам, мудроқ туширди

Чоп этилди May 23, 2020 Аллоҳ таоло мусулмонларга, душманга яқин бўлсалар ҳам, мудроқ туширдиda fikr bildirishni o'chirish

Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Абу Талҳа (розияллоҳу анҳу) айтади:

«Бадр куни бошимни кўтардим ва ҳамманинг қаттиқ уйқуда ётганини кўрдим. Бу, Аллоҳ таолонинг ушбу сўзига мувофиқ бўлган: “Унинг тарафидан хотиржамлик учун сизларни мудроқ бостиргани, устингизга осмондан сув (ёмғир) тушириб, у билан сизларни поклаш, шайтоннинг васвасасини сизлардан даф этиш, дилларингизга (ўзаро) алоқа пайдо қилиш ва у билан қадамларингизни собит (мустаҳкам) қилишни ирода этганини эслангиз!»[1]

Зуҳрий айтади: “Бадр куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва мусулмонлар тоғ тагида эдилар. Аллоҳ таоло уларга хотиржамлик уйқусини жўнатди. Мусулмонлар дам олиб, қалблари хотиржам бўлиши ва куч-қувват йиғиб олишлари учун уйқуга кетдилар. Бу вақтда душманлар уларга жуда яқин жойда эдилар”[2].

[1] Анфол сураси, 11-оят.

[2] Абу Нуъайм. “ад-Далоил”. – Б. 421.

 

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган