Оила

Меҳнатининг маҳсули…

Чоп этилди May 23, 2020 Меҳнатининг маҳсули…da fikr bildirishni o'chirish

Бола олти ёшида отасидан айрилди. Замон оғир эди. Онаси ўғлини боқиш учун иш қидирди, лекин ҳеч қаерга ишга олишмади. Аёлни фақат қурилишга арзимаган иш ҳақи тўлаб ишга олишга рози бўлишди. Аёл ночорлигидан қурилишда ишлаб ўғлини бокди. Орадан йиллар ўтди. Бола улғайиб катта бизнесмен бўлди. Шаҳарда данғиллама, шоҳона уй сотувга қўйилди. Бизнесмен уй эгасининг олдига келиб сўради:

– Уйнинг нархи қанча?

– Саккиз юз эллик минг доллар.

Йигит дипломатидан дарҳол саккиз юз эллик минг долларни уйнинг эгасига чиқариб берди. Уйнинг эгаси хурсанд булиб пулни санаб олди.

– Уй сизга сотилди. Бугундан бошлаб уй сизники. Лекин сиз савдо қилишни билмас экансиз. Агар озгина савдо қилганингизда уйнинг нархини тушириб берардим.

– Сиз ҳам савдо қилишни билмас экансиз. Агар уйнинг нархини бундан-да баланд айтганингизда ҳам савдо қилмасдан сотиб олаверардим.

Уйнинг эгаси ҳайрон булиб сўради:

– Бу уйнинг нимаси сизни бунча ўзига тортяпти?

– Йигирма йил олдин шу уйнинг қурилишида менинг онам ғишт ташиган. Энди эса уйни онамга совға қилмокчиман!!!