Мақолалар

Қабрни қайта ковлаш

Чоп этилди May 24, 2020 Қабрни қайта ковлашda fikr bildirishni o'chirish

Борди-ю маййит кафанланмасдан, ғусл қилдирилмасдан дафн этилган бўлса, маййитнинг ҳоли ўзгарган бўлмаса, ковлаб олиб, қайта кафанлаб, ғусл қилдириб дафн этилади. Чунки булар маййитга қилиниши лозим бўлган ишлардир. Агар маййитнинг ҳоли ўзгарган бўлса, бу ишларни қилиш соқит бўлади. Мабодо маййит чап тарафига юзлантириб, қиблага юзлантирилмасдан дафн этилган бўлса, қайтадан ковлаб олиб тўғирланмайди.

Агар маййитга бировнинг қимматбаҳо нарсаси қўшиб кўмилган бўлса ёки қабрга дафн этиш жараёнида у ерга бировнинг бирор қимматбаҳо нарсаси тушиб кетган бўлса, эгаси уни талаб қилса, қабрни ковлаб, мазкур нарсани олиш мумкин.

Хуллас, маййитни қабрдан Аллоҳнинг ҳақлари юзасидан ковлаб олиш мумкин эмас. Аллоҳнинг ҳақлари: намоз ёки рўзанинг қазоси, ғусл қилдириш, маййитга жаноза ўқиш кабилар. Бандаларнинг ҳақлари сабабидан ковлаш мумкин, улар: дафн жараёнида қабрда бирор кишининг моли қолиб кетган бўлса, тортиб олинган кийим билан кафанлангани, қарзи боис ва ҳоказолар.

 

 

 

 

 

Пўлатхон КАТТАЕВнинг

“Исломда жаноза” китобидан