Мақолалар

Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар. Муслима врач сунъий юрак яратиб нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Чоп этилди May 27, 2020 Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар. Муслима врач сунъий юрак яратиб нуфузли мукофотга сазовор бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Турк миллатига мансуб кардиохирург Дилак Гўрсой медицина соҳасидаги German Medical Award нуфузли мукофоти билан тақдирланди. 43 ёшли муслиманинг хабар қилишича, German Medical Award мукофоти Германия, Австрия ва Швейцария клиникаларида тиббиёт соҳасида амалга оширилган  муваффақиятли илмий ишлар учун берилади.

«Мен Германияда 2012 йил сунъий юрак ўрнатиб, ушбу ишим учун мазкур мукофот лауреати бўлган биринчи аёл-кардиохирургман”, дейди Гўрсой.

Кардиохирург-муслима сунъий юрак яратиш устида ўн йилдан бери ишлайди. Тадқиқот айни вақтда якунланиш арафасида.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА таржима қилди

islam.ru