Интернет луғати – Cookies
Cookies – бу веб-серверга ташриф буюрганда муайян браузерни белгилайдиган маълумотлар элементи. Кейинги сафар сервер фойдаланувчини “танийди” ва унга илгари белгиланган маълумотни таклиф қилиши ёки аксинча, мижоз кўрган маълумотни (масалан, реклама баннерини) кўрсатмаслиги мумкин.
Cookies файллари фойдаланувчининг компьютеридаги дискни ўқий олмайди. Уларнинг баъзилари фақат сервернинг бир марта ишлашида сақланади ва браузер ёпилгандан кейин ўчиб кетади. Бошқалари файлга ёзилади ва махсус каталогларда қаттиқ дискда сақланади.