Мақолалар

Дафндан кейин айтиладиган зикрлар

Чоп этилди May 29, 2020 Дафндан кейин айтиладиган зикрларda fikr bildirishni o'chirish

Маййитни қабрга қўяётган киши маййитнинг бош томонига уч чимдим тупроқ сочиб қўйиши суннатдир. Баъзилар: «Биринчи сочишда:

 «Сизларни ундан (тупроқдан) яратдик».

Иккинчи сочишда:

 «Унга яна сизларни қайтарурмиз», дейди»,

Учинчи сочишда:

«ва (қиёмат кунида) сизларни яна ундан чиқа­рурмиз» (Тоҳо сураси, 55-оят) дейди, дейишади.

Маййитни кўмиб бўлгандан кейин юқорида келтирилган ҳадисда айтилганидек, қабристонда ҳайвон сўйиб, гўштини тарқатиш миқдорича муддат ўтириш мустаҳабдир.

 

 

 

 

Пўлатхон КАТТАЕВнинг

“Исломда жаноза” китобидан