Мақолалар

Арафот ва Муздалифада

Чоп этилди May 29, 2020 Арафот ва Муздалифадаda fikr bildirishni o'chirish

Арафотда ҳожилар пешин билан асрни жамлаб, яъни пешин вақтида икки ракат пешин намозини, сўнгра асрга азон айтиб икки ракат аср намозини ўқийдилар. Чунки улар сафардалар. Бундай жамлашни “жамъу тақдим” дейилади.

Муздалифада эса ҳожилар имом билан хуфтон намозини жамлаб, уч ракат шомни (чунки бу қаср қилинмайдиган намоз) ва икки ракат хуфтонни қаср қилиб ўқийдилар. Бундай жамлаш “жамъу таъхир” дейилади.

Арафот ва Муздалифада намозни мана шундай жамлаб ўқиш Жаноб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатла­ридир.

Ҳазрат Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинган ҳадис­га кўра:

“Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Арафотда бир азон ва икки иқомат билан икки намозни ўқидилар. Муздалифага келганларида эса шом бирла хуфтон намозини бир азон ва икки иқомат билан ўқидилар. Шунда бу икки фарз намоз орасида нафл намоз ўқимадилар. Сўнгра бомдод вақтигача ухладилар” (Имом Муслим ва Насоий).

Ҳанафийлар, шофиъийлар ва ҳанбалийлар, Абу Савр, Абдумалик ибн Можишун Моликий ҳам шу сўзни айтдилар. Таҳовий буни қувватлади.

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан (2-жилд)

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 26 000 сўм