Мақолалар

Тинчликнинг қадри

Чоп этилди Iyun 1, 2020 Тинчликнинг қадриda fikr bildirishni o'chirish

Тинчлик-хотиржамлик – энг улуғ неъмат. Одатда, неъматнинг қадрини уни йўқотганлар кўпроқ англашади.

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Афғонистон фуқароларига таълим бериш мақсадида марказ ташкил этилган. Ҳозирда кўплаб афғон ёшлари у ерда таҳсил олишмоқда. Талабалар: “Бизда ҳам Ўзбекистондагидек тинчлик, осойишталик ҳукм суришини орзу қиламиз”, дея кўзларига ёш олишади. Чунки улар кўчага чиқишса, албатта, оила аъзолари билан: “Қайта кўришмасак, дийдор қиёматга қолди”, дея хайрлашишар экан. Яъни, хавф-хатар шу даражадаки, уйидан чиққан одамнинг қайтмаслиги ёки қайтганида уйдагилари бўлмаслиги эҳтимоли катта.

Дарҳақиқат, тинчлик шундай неъматки, агар у бўлмаса, на ўқиш, на ишлаш ва на дам олиш мумкин! Бу ҳақиқатни дунёнинг турли мамлакатларида кузатиш мумкин. Шундай экан, тинчлик неъмати учун Аллоҳ таолога шукроналар айтиб, уни қадрлаб яшаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Аллоҳ таоло Иброҳим сурасининг 7-оятида бундай марҳамат қилади: «Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир”».

Демак, ҳар бир неъматнинг, жумладан, тинчликнинг бардавом ва зиёда бўлишини таъминлашда шукрнинг аҳамияти беқиёс экан. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бирор хурсандчилик етганида шукр қилиб, саждага бош қўяр эдилар.

Ҳар бир неъматнинг шукри уни эзгу мақсадларда тасарруф этиш, эл-юртга манфаат етказиш билан бўлади. Илмнинг шукри ҳамд айтиш ва у билан Аллоҳ таолога чиройли ибодат қилиш ҳамда илмни бош қаларга етказишдан иборат. Тинчликнинг шукри Аллоҳ таолога ҳамд айтиш ва унинг давомли бўлишини сўраб дуолар қилиш, тинчликка рахна соладиган ишлардан узоқ бўлиш, унинг ҳимоясини мустаҳкамлаш ҳамда солиҳ амалларни кўпайтириш билан юзага чиқади.

Шунингдек, қардош дўстларимизга тинчлик сўраб дуолар қил иш ҳам жуда гўзал ишдир. Зеро, мўмин киши ўзи ях ши кўрган нарсани доимо бошқалар га ҳам раво кўради. Доно хал қимиз: “Қўш нинг тинч – сен тинч”, деб бежиз айтмаган.

Раҳматуллоҳ ҚУРБОНОВ

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги “Билол” жоме масжиди имом-хатиби

“Ҳидоят” журналининг 2020 йил, 4-сонидан