Мақолалар

Саждада вафот этганлар

Чоп этилди Iyun 1, 2020 Саждада вафот этганларda fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Нажжордан ривоят қилинади: «Тақводор, зоҳид, фақиҳ Саъд ибн Усмон намозда «Агар у (Аллоҳга) яқин зотлардан бўлса, унга роҳат, райҳон ва жаннати наъим бордир» (Воқеа сураси, 88-89 оятлар) оятини ўқиб, сажда қилган ҳолатда вафот этганлар».

Шайх Нажм ибн Абдулваҳҳоб Шерозийнинг ўғли айтади: «Отам ўлим ҳолатида бетоб бўлиб ётиб, менинг йиғлаётганимни кўриб қолдилар. «Сенга нима бўлди?» дедилар. «Йўқ, яхшиман», дедим. «Менинг ҳолатимдан маҳзун бўлма. Қозилик қилмаган бўлсам, бировни қамамаган, урмаган, бировларни орасига тушмаган (иғво, ғийбат қилмаган), ҳеч кимга зулм қилмаган бўлсам. Лекин албатта, менинг ҳам гуноҳларим бор. Лекин бу фақат мен билан Аллоҳ таолонинг ўртасидаги гуноҳлар, холос. Мен олтмиш йил инсонларга фатво бердим. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таолонинг дини йўлида бирор марта тарафкашлик қилмадим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

islom.uz