Мақолалар

Улов (от, эшак) устида нафл (суннат) намозини ўқиш жоиздир

Чоп этилди Iyun 2, 2020 Улов (от, эшак) устида нафл (суннат) намозини ўқиш жоиздирda fikr bildirishni o'chirish

Улов устида фарз намозларни фақат узр бўлгандагина ўқиш мумкин. Уловдан тушса қайтиб минолмаслик; ўғри ё йиртқичдан қўрқиш; ернинг лой бўлиши узр ҳисобланади.

Улов устида нафл ўқувчи руку ва саждани имо билан қилади. Саждаси рукусидан кўра пастроқ бўлиши лозим.

Улов устидаги киши улов кетаётган томонга қараб намоз ўқийди. Намоз бошида ва намоз давомида ҳам қиблага юзланиши вожиб эмас.

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Маккадан Мадинага келаётганларида уловлари юзланган томонга қараб улов устида намоз ўқир эдилар. Шу ҳақда:

 «…Бас, қайси тарафга юзингизни қаратсангиз, ўша томонда Аллоҳнинг «юзи» мавжуддир…» (Бақара,115) ояти нозил бўлди (Имом Аҳмад, Имом Муслим, Имом Термизий).

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан (2-жилд)

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 26 000 сўм