Мақолалар

Шамсул аимма Заранжий

Чоп этилди Iyun 2, 2020 Шамсул аимма Заранжийda fikr bildirishni o'chirish

Бакр ибн Муҳаммад ибн Али ибн Фазл ибн Ҳасан Шамсул аимма Заран жий (милодий 1037–1120) ҳанафий маз ҳаби ҳимояси бўйича зарбулмасалга айланган имом эди. Уни «Кичик Абу Ҳанифа» деб аташарди. У фиқҳ илмини Абдулазиз Ҳалвонийдан ўрганган.

У фиқҳ илмини тарқатиш, ҳадислар ривоят қилиш ва имло айтиш бўйича катта хизматлар қилди. Ҳижрий 512 (1120) йили Бухорода вафот этган, Калобоз қабристонига дафн этилган.

Эшони пир

Тарихда “Эшони пир” лақаби билан машҳур олимлар кўп бўлган. Улардан бири Исҳоқхожа Даҳбедийдир. У Бухоро шаҳридаги Хожаги гузарида жойлашган “Эшони пир” мадрасаси қурилишига ҳомийлик қилган. У милодий XVIII асрда яшаган.

Шайх Абдулазиз МАНСУР

“Ҳидоят” журналининг 2020 йил, 4-сонидан