Мақолалар

Кема, поезд ва самолётда намоз ўқиш

Чоп этилди Iyun 6, 2020 Кема, поезд ва самолётда намоз ўқишda fikr bildirishni o'chirish

Кема, поезд ва самолётда намозхонга енгил бўлиши жи­ҳатдан намоз ўқиши кароҳатсиз дурустдир.

Ҳазрат Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан кемада намоз ўқиш ҳақида сўралди. Ул Зот: “Чўкишдан (ғарқ бўлиб кетишдан) қўрқмасанг, унда оёқда тик турган ҳолда намоз ўқи”, дедилар (Дорақутний ва Ҳоким ривояти).

Абдуллоҳ ибн Абу Утба айтди: “Жобир ибн Абдуллоҳ, Абу Саъ­ид Худрий ва Абу Ҳурайралар билан кемада бирга бўл­дим. Улар жамоат бўлиб тик турган ҳолда намоз ўқишди. Уларга бир­лари имом бўлишди, ваҳоланки, улар денгиз бўйига чи­қиш­га қодир эди­лар” (Саид ибн Мансур ривояти).

Кемада ва шу каби уловларда фарз ва нафл намозларни ўқишнинг жоизлигига иттифоқ қилинди. Бунда туриб, ҳар бир намозда руку ва саждани қилиб, қиблага юзланиш лозим.

Агар кема сузиб юрган бўлса тик туриб, яъни қиём билан намоз ўқиш мумкин бўлмаса, масалан, турганида, боши айланиб йиқилиб кетиш хавфи бўлса, унда ўтирган ҳолида намозини адо қилади.

Агар кема намоз ўртасида бошқа томонга бурилса, бунда намоз ўқувчи агар имкони бўлса, қибла томонга бурилади. Агар қиблага юзланишдан ожиз бўлса, юзланган томонига қараб намозини адо қилади. Бундай ҳолда уч имом наздида намоз қайтариб ўқилмайди.

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан (2-жилд)

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 26 000 сўм