Мақолалар

Қабр ҳар бир кишини қисиши

Чоп этилди Iyun 6, 2020 Қабр ҳар бир кишини қисишиda fikr bildirishni o'chirish

حَدَّثَنَا مُوسَى بْنُ دَاوُدَ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ جَابِرٍ، عَنْ عَمْرِو بْنِ مُرَّةَ، عَنْ أَبِى الْبَخْتَرِى، عَنْ حُذَيْفَةَ، قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِىِّ – صلى الله عليه وسلم – فِى جِنَازَةٍ، فَلَمَّا انْتَهَيْنَا إِلَى الْقَبْرِ قَعَدَ عَلَى شَفَتِهِ، فَجَعَلَ يَرُدُّ بَصَرَهُ فِيهِ، ثُمَّ قَالَ: “يُضْغَطُ الْمُؤْمِنُ فِيهِ ضَغْطَةً تَزُولُ مِنْهَا حَمَائِلُهُ، وَيُمْلأُ عَلَى الْكَافِرِ نَارًا.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга жанозада эдик. Маййитни қабрга қўйиб бўлганимизда бир томонга ўтирдилар-да, кўзларини унга қаратдилар яна бошқа ёққа қарадилар-да, «Бу қабрларда мўмин киши бўлса, шундоқ бир қиси­ладики, елкаси, кўкраги ва қовурғалари бир-биридан ажраб кетади. Кофирнинг қабри эса, оловга тўлиб кетади». Имомлар Аҳмад, Термизий ва Байҳақий ривоят қилишган[1].

وَرُوِّينَا عَنْ نَافِعٍ، عَنْ صَفِيَّةَ امْرَأَةِ ابْنِ عُمَرَ، عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: “إِنَّ لِلْقَبْرِ ضَغْطَةً لَوْ نَجَا مِنْهَا أَحَدٌ لَنَجَا سَعْدُ بْنُ مُعَاذٍ”

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қабр­нинг бир қисиши бор. Агар бу қисишдан бирор киши қутулиб қолганида, Саъд ибн Муоз омонда бўлар эди», дедилар». Имомлар Аҳмад, Ибн Жарир ва Байҳақий ривоят қилишган[2].

عن جابر بن عبد الله قال لما دفن سعد ونحن مع رسول الله صلى الله عليه و سلم سبح رسول الله صلى الله عليه وسلم فسبح الناس معه طويلا ثم كبر فكبر الناس ثم قالوا يا رسول الله مم سبحت قال لقد تضايق على هذا الرجل الصالح قبره حتى فرجه الله عز وجل عنه حديث صحيح وهذا إسناد حسن

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Саъд ибн Муоз дафн қилинганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тасбеҳ айтдилар, у зот билан бирга бўлган одамлар ҳам узоқ вақт тасбеҳ айтишди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам такбир айтдилар, одамлар ҳам такбир айтишди. Сўнгра улар: «Ё Аллоҳнинг Расули, нима учун тасбеҳ айтдингиз?» – дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу солиҳ кишига қабри шу даражада торайдики, Аллоҳ таоло кейин уни бу нарсадан қутултирди», – дедилар. Имомлар Аҳмад, Термизий, Табароний ва Байҳақий ривоят қи­лишган[3].

عن سعيد بن المسيب أن عائشة رضي الله عنها قالت يا رسول الله انك منذ يوم حدثتني بصوت منكر ونكير وضغطة القبر ليس ينفعني شئ قال يا عائشة إن أصوات منكر ونكير في أسماع المؤمنين كالأثمد في العين وإن ضغطة القبر على المؤمن كالأم الشفيقة يشكو إليها إبنها الصداع فتغمز عنه رأسه غمزا رفيقا ولكن يا عائشة ويل للشاكين في الله كيف يضغطون في قبورهم كضغطة البيضة على الصخرة

Саъид ибн Мусаййиб раҳматуллоҳи алайҳи қилган ривоятларида келтирилишича, Оиша розияллоҳу анҳо:

«Ё Аллоҳнинг расули, бизга Мункар ва Накирнинг овозини ҳамда қабр қисишини айтиб берганингиздан бери ўзимни бошқа бирор нарсада фойда йўқдек ҳис қилмоқдаман», – деганларида, Расу­луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Оиша! Мункар ва Накирнинг овози мўминларнинг қуло­ғида худди кўздаги сурма каби ёқимли бўлади. Қабрнинг қисиши эса, мўмин учун худди шафқатли онага ўхшайди. Боласи боши оғриганидан онасига шикоят қилса, бошини мулойимлик ила босиб қўйганидек бўлади. Лекин, эй Оиша, Аллоҳ ҳақида шак-шубҳа қилувчиларга вой бўлсин, улар қабр­ларида худди харсанг тош билан тухумнинг эзилгани каби эзиб ташланур», деб айтдилар». Имомлар Байҳақий, Ибн Мунда, Дайламий ривоят қилишган[4].

[1] Али ибн Абу Бакр Ҳайсамий. “Ғоятул мақсад фи завоидил муснад”. “Қабр сиқиши” боби. Сойдул фавоид матбааси. 1-жуз, 1629-бет.

[2] Абу Абдуллоҳ Қуртубий. «Мухтасарут-тазкира». Миср: «Ал-матбаатул-маймания». 1324-ҳ.й. 27-бет.

[3] Имом Аҳмад ибн Ҳанбал. “Муснади Аҳмад”. Муассасатул рисола матбааси. 2-босма. 1999, 3-жуз. 377-бет.

[4] Жалолиддин Суютий. «Дунё ва охират чорраҳасида». Тошкент-2006. «Мовароуннаҳр» нашриёти. 158,159-бетлар.

 

 

 

 

 

Пўлатхон КАТТАЕВнинг

“Исломда жаноза” китобидан