Имом Жавзий йиғлаб юборди…
Унинг туфайли 20 мингдан ортиқ киши Исломни қабул қилган, юз минг кишининг тавба қилишига сабаб бўлган ва 2000 дан ортиқ китоблар ёзган имом Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ ҳақида дейишадики, у бир куни шогирдларига:
“Агар жаннатга кирсангиз ва орангизда мени тополмасангиз, мен ҳақимда Аллоҳдан сўраб кўринг: “Раббим, бу қулинг бизга Сени эслатган эди”, денглар. Сўнг у йиғлаб юборди.
Аллоҳ уни раҳмат қилсин.
Қиёмат кунига нима тайёрлаб қўйдикки, бизлар бунчалик беғам ва бемалолмиз?!
Ёқуб Умар