Янгиликлар

Коронавирус аломатларини 3 кун олдин аниқлайдиган «ақлли» узук яратилди

Чоп этилди Iyun 5, 2020 Коронавирус аломатларини 3 кун олдин аниқлайдиган «ақлли» узук яратилдиda fikr bildirishni o'chirish

«Oura» компанияси COVID-19нинг белгилари пайдо бўлишидан уч кун олдин аниқлай олувчи «Health» узугини тақдим этди. Ушбу янги технология вирус бор-йўқлигини 90 фоизга тўғри текширади.

Бунинг учун узук соҳиби ҳар куни эрталаб кичик сўровномадан ўтади ва бу маълумотлар сунъий интеллект алгоритми ёрдамида қайта ишланади. «Ақлли» узук инсоннинг биологик кўрсаткичлари — тана ҳароратини ўлчайди, уйқу режими, жисмоний фаоллик даражаси ва юрак ритмини мониторинг қилиб боради.

«Интеграцияланган, яхлит нейробиологик платформа тиббиёт ходимлари учун ҳимоя жараёнида муҳим кўмакчи бўлади», — дейди лойиҳа раҳбари Али Резаи.