Мақолалар

Бу кийимни эҳтиёт қил!

Чоп этилди Iyun 6, 2020 Бу кийимни эҳтиёт қил!da fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Самъоний айтади: «Бир кампир Найсабур масжидини қураётган раис Абу Али Маниъийнинг ҳузурига ярим динор турадиган кийим кўтариб келди. «Масжид қураётганингни эшитиб, мен ҳам озгина нафақа қилиб, ҳисса қўшгим келди», деди кампир раисга қараб. Раис хазинабонни чақириб, минг динор келтиришини буюрди. Кампир олиб келган кийимни минг динорга сотиб олди. Хазинабон кийимни олгач, раис унга қараб: «Мана бу минг динор – кампирнинг номидан масжид қурилиши учун эҳсон. Бу кийимни эса менинг кафанлигим учун сақлаб қўй, Аллоҳ таолога шу кийимда йўлиқаман», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

islom.uz