Дунё янгиликлари

Тожикистонлик фармацевт “Anticovid-19” препаратини яратди

Чоп этилди Iyun 6, 2020 Тожикистонлик фармацевт “Anticovid-19” препаратини яратдиda fikr bildirishni o'chirish

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида рўйхатдан ўтган «Авиценна» МЧЖ раҳбари Саидвали Ҳикматов коронавирусни даволаш ва профилактика қилишга мўлжалланган бальзам, мой ва антисептик эритма ишлаб чиқара бошлади. У ўзининг янги дорилари тўпламини «Антиковид-19» деб атади.

Ихтиро муаллифининг айтишича, ушбу воситалар “COVID-19” касаллигига чалинган беморлар аҳволини енгиллаштиради, вирус тарқалишининг олдини олади. Дори воситаси бор-йўғи 20 сомоний (тахминан 20 минг сўм) туради.

Саидвали Ҳикматов Рамазон ойида «Антиковид – 19» препаратини Хўжанд, Панжикент, Турсунзода ва Матчадаги клиникаларда ётган беморларга, шунингдек «Истиқлол» болалар юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда Душанбе шаҳри Зарафшон митти туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига бепул тарқатган.

«Мен тақдим этган воситалардан фойдаланганлар қўнғироқ қилиб, миннатдорлик билдиришди. Айтишларича, дорилар беморларни даволашда ёрдам берган. Ҳеч қандай шикоятлар бўлмади», – дейди Ҳикматов.

Мутахассиснинг сўзларига қараганда, «Антиковид-19» яқин вақтлардан бошлаб оммавий равишда ишлаб чиқариш мақсадида яратилди. Мой, бальзам ва спрей таркибида 100 дан зиёд модда, 50 га яқин тўқималарнинг табиий биосинтези учун мўлжалланган аралашмалар, жумладан, ферментлар, полисахаридлар, ёғли кислоталар, липазлар, R ва C поливитаминлари, эфир ёғлари мавжуд.

Фармацевт, шунингдек, «Антиковид-19» антисептик суюқлиги яна бир устун жиҳат – организмнинг муҳофаза кучини оширадиган иммуномодуллаш хоссасига ҳам эга эканини таъкидлаган.

«Магний юрак-қон томирлари тизими, ўпка, мия, асаб тизими ва мускуллар иш фаолиятини яхшилайди. Темир қон яхши айланишига ёрдам беради, мис ҳужайраларда модда алмашинуви жараёнини яхшилашда жуда муҳим, марганец ошқозон ости бези вазифасини енгиллаштиради, селен саратонни даволайди.

В гуруҳи дармондорилари жигар ва асаб тизими тўғри ишлашини таъминлайди. Шунинг учун ҳам бизнинг маҳсулотимиз нафақат хасталикни даволашда, балки профилактика қилишда ҳам фойдалидир», – дея қўшимча қилади Саидвали Ҳикматов.

ЎзА