Иқлимшунослар: Жорий йилнинг май ойи тарихдаги энг иссиқ ой бўлди
Жорий йилнинг май ойи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди.
Бу ҳақда “Коперник” дастури доирасида фаолият юритадиган Европа Иттифоқининг иқлим ўзгаришини кузатувчи тармоғи маълум қилди.
“Дунё бўйлаб жорий йилнинг май ойи 1981-2010 йилларнинг май ойидаги ўртача ҳароратдан 0,63 даража иссиқ бўлди. Бу бутун кузатувлар тарихидаги энг иссиқ май ойи”, дейилади ҳисоботда.
Шу билан бирга, ҳисоботда айтилишича, Европада ҳарорат “материкнинг жануби-ғарбий ва шимоли-шарқидаги ўртача даражадан паст бўлиб, Скандинавиядан то Болқон ва Қора денгизнинг шимолий қирғоқларига қадар чўзилган”.
Б.И Срезневский номидаги марказий геофизик расадхонаси (Киев) маълумотларига кўра эса май Украина пойтахтида сўнгги 20 йил ичидаги энг совуқ ой деб таъкидланди.
Иқлим ўзгаришини кузатувчи тармоқ томонидан қайд этилишича, баҳорда Европада ҳарорат ўртача кўрсаткичдан 0,7 даража юқори, Сибирнинг баъзи қисмларида эса 10 даража бўлган.
Шунингдек, 2020 йил май ойида Арктика денгиз музликлари майдони ўртача 1981-2010 йиллардан 8 фоизга кам бўлиб, бу дунёдаги бешинчи энг паст кўрсаткичдир.