Пазандалик

Кечки овқатга грузинча чашушули тайёрланг

Чоп этилди Iyun 7, 2020 Кечки овқатга грузинча чашушули тайёрлангda fikr bildirishni o'chirish

Грузияда мол гўштидан тайёрланадиган мазкур таом гарнирсиз, ноннинг ўзи билан дастурхонга тортилади.

Таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • мол гўшти — 500 гр;
  • пиёз 3 дона;
  • кашнич уруғи — 1 ош қошиқ;
  • помидор — 200-300 гр;
  • булғор қалампири — 1 дона;
  • саримсоқ пиёз — таъбга кўра;
  • таъбга кўра туз, мурч ва қуритилган райҳон.

Тайёрланиш жараёни:

  • Гўштни ўртача катталикда, пиёзни тўрт бўлакка бўлиб тўғранг ва кашнич уруғи солиб аралаштиринг.
  • Аралашмани қозон ёки «кастрюлька»га солиб қопқоғини ёпинг ва ўртача оловда 30 дақиқа давомида димлаб пиширинг.
  • Помидорни ўртача катталикда тўғраб, қозонга қўшинг ва яна 15 дақиқа димланг.
  • Булғори қалампирини ҳам тўғраб қозонга қўшинг ва яна 15 дақиқа димланг.
  • Саримсоқ пиёзни майдаланг, кўкатларни тўғранг ва таомга қўшинг.
  • Орадан 10-15 дақиқа ўтгач туз, мурч ва бошқа зираворларни қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг.
  • 5 дақиқадан кейин оловни ўчиринг ва 15-20 дақиқа давомида қопқоғини очманг.

Чашушулини юқорида таъкидланганидек, ноннинг ўзи билан ёки гарнир сифатида гуруч ёки гречка билан қўшиб истеъмол қилиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

Дарё.уз