Ўзбекистон янгиликлари

Янги ўқув йилидан масофавий ўқитиш жорий этилади

Чоп этилди Iyun 8, 2020 Янги ўқув йилидан масофавий ўқитиш жорий этиладиda fikr bildirishni o'chirish

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Тошкент давлат педагогика университетида тажриба тариқасида босқичма-босқич масофавий ўқитиш шакли жорий этилади.  Бу ҳақда ДТМнинг телеграмдаги каналида маълум қилинди.

✍🏻  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Адлия ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан 2020 йил 1 августга қадар:

👩🏻‍🎓  масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш тартиби белгиланади;

💻  дастурий-аппарат комплекси яратилади;

⚙️  тегишли ОТМларнинг ўқув жараёнига масофавий ўқитиш платформасини жорий этилади ва зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланади.