Саломатлик

Нонуштага нима емаслик керак?

Чоп этилди Iyun 8, 2020 Нонуштага нима емаслик керак?da fikr bildirishni o'chirish

Кун бўйи инсон ўзини яхши ҳис қилиши учун нонуштага нима истеъмол қилгани муҳим саналади.

Қуруқ ёрма

Қуруқ ёрма таркибида углевод ва шакар кўп бўлгани билан клечаткага бой ҳисобланмайди. Бундай нонуштадан қондаги қанд миқдори тушиб кетиб, натижада кайфиятингиз тез ўзгариши кузатилиши мумкин.

Оқсилли батончалар

Батончаларда оқсилдан ҳам кўпроқ шакар бўлади. Шу боисдан тонгни бундай маҳсулот билан қарши олиш тавсия этилмайди. Батончаларни севадиганлар учун эса шакарсиз вариантини ейиш тавсия қилинади.

Ёғсиз йогурт

Тонгда организмга энергия берадиган маҳсулот истеъмол қилиш керак. Ёғсиз йогурт эса бундай хусусиятга эга эмас. Парҳезшунослар нонуштага 250-400 калория истеъмол қилиш кераклигини таъкидлайди. Яхшиси йогуртга сули ёрмаси ва мевалар қўшиб истеъмол қилинг.

Шарбат

Эрта тонгдан бир стакан шарбат ичиш организм учун фойдали деб ўйловчилар янглишади. Айниқса, шарбат дў​кондан харид қилинган бўлса. Чунки бундай шарбат шакар ва углеводлар манбаси ҳисобланади. Қолаверса, нонушта қилмасдан шарбат ичганингиз ҳисобига қорнингиз тез очиб одатдагидан кўпроқ тушлик қилишингизга тўғри келиши мумкин.

Бир финжон қаҳва

Қаҳва таркибидаги кофеин сизга маълум вақтга етарли энергия бергани билан қоринни тўйдирмайди. Қаҳва истеъмол қилишдан ўзингизни тўхтата олмасангиз, шакарсиз, сутли қаҳва ичинг ва орадан 1-2 соат ўтиб нонушта қилишни ҳам унутманг.

Сариёғли нон

Сариёғли нон​ нонушта учун яхши вариант бўлиши мумкин, айниқса омлет билан қўшиб ейилса. Нонуштада бунинг ўзи билан чекланиш керак эмас, мева ва сутли маҳсулотлар ёки тухум, албатта, рационингиздан ўрин олиши керак.

Тез тайёрланган сули ёрмаси

Сули ёрмасига сув қўшиб 5 дақиқадан кейин тайёр бўладиган бўтқа вақтингизни тежагани билан фойдали ҳисобланмайди. Юқорида таъкидланган қуруқ нонушталар таркибидаги сингари сули ёрмасида ҳам клечатка кам миқдорда.

Нонушта қилмаслик

Парҳезшунослар тонгда оз-оз бўлса ҳам танаввул қилиш кераклигини таъкидлайди. Нонушта кунлик энергия манбаси эканини ҳисобга олган ҳолда, фойдали маҳсулотлар ва витаминларга бой таом ейишни унутманг. Эрталаб ўзингизни тўқ ҳис қилсангиз рационингизга, кечаси қандай овқат истеъмол қилганингизга эътибор қаратинг.

Дарё.уз