ТАЪЗИЯ
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Мовароуннаҳр” нашриёти жамоаси диёримиз қориларининг табаррук устози, таниқли уламо Раҳматуллоҳ қори Обидовга волидаи муҳтарамаларининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳума онахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳума онамизнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.