АҚШ Россияга ўта жиддий айб қўйди
AҚШ Конгрессида республикачилар Россияни терроризмнинг ҳомийси деб топишга ва унга қарши янги қаттиқ санкцияларни жорий этишга чақиради, деб ёзади Вашингтон.
“Ливиядан Сурияга, Эронга, Украинага, Aнглиядаги Салисберига, Ўрта Ер денгизидан Жанубий Хитой денгизигача Россия Aмерика манфаатларига зарар етказмоқда ва демократик халқаро тартибни бузмоқда”, — дейилган Вашингтон маълумотида.
Матнда Россияни терроризм ҳомийси сифатида кўрсатиш тавсия этилади.