Дунё янгиликлари

Коронавирусдан “холи” дейилаётган Туркманистон энг хавфли деб топилди

Чоп этилди Iyun 11, 2020 Коронавирусдан “холи” дейилаётган Туркманистон энг хавфли деб топилдиda fikr bildirishni o'chirish

Коронавирус инфекцияси расман тан олинмаган Туркманистон COVID-19 хавфли тус олган 200 та давлат рейтингида паст кўрсаткични қайд этган.

Марказий Осиё давлатларидан хавфлилиги бўйича Қозоғистон 71, Қирғизистон 108, Ўзбекистон 121, Тожикистон 124-ўринда кўрсатилган. 131-ўринда эса Туркманистон қайд этилган, аммо шу пайтгача мамлакатда коронавирус расман тан олинмаган.

Энг хавфли ҳудудлар деб Либерия, Афғонистон, Чад, Мали, Руанда ва Жанубий Судан тан олинган. Энг хавфсиз давлатлар қаторига Швейцария, Германия, Исроил, Сингапур ва Япония киритилган.

Рейтинг карантин таъсирлари, диагностика, соғликни сақлаш тизимининг тайёрлиги каби 130 та параметр бўйича тузилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарининг айтишича, ҳудудларда инфекция яна қайта жонланмоқда.

Ҳозирги ҳолат

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 4547 тага етган, шундан 3459 таси тузалган, 18 таси вафот этган. 1070 бемор даволанмоқда, улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.