Саломатлик

Музқаймоқ коронавирус юқтириш хавфини ошириши мумкин — мутахассис

Чоп этилди Iyun 11, 2020 Музқаймоқ коронавирус юқтириш хавфини ошириши мумкин — мутахассисda fikr bildirishni o'chirish

Жазирама кунларда музқаймоқ истеъмол қилиш турли хасталикларга олиб келиши мумкин.

Россиялик диетолог Михаил Гинзбург маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, музқаймоқ истеъмолидан сўнг юзага келадиган музлаш жараёни оғиз бўшлиғи ҳамда томоқнинг вирусли инфекциялар, шу жумладан, коронавирусга нисбатан сезувчанлигини оширади.

Бундан ташқари, музқаймоқ таркибида шакар ва транс-ёғлар мавжуд бўлиб, улар вазн ортишига ҳисса қўшади, шунингдек, атеросклероз ривожланишига олиб келади.

Шу боис мутахассис иссиқ кунлардан самарали сақланиш учун оддий сув ичиш яхшилигини таъкидламоқда. Аммо бунда муз солинган сув ичиш ярамайди, бу борада хона ҳароратида бўлган сув истеъмоли айни муддаодир.

“Чанқоқни сувдан бошқа нарса боса олмайди. Аммо хоҳишга қараб, фақат таркибида шакар бўлмасагина мевали ичимликлар ичиш мумкин”, дейди Гинзбург.