Теҳрон: «БМТ раҳбарининг маърузаси босим остида ёзилган»
Саудия Арабистонидаги объектларга уюштирилган ҳужумларда Эронда ишлаб чиқарилган қуроллар ишлатилмаган. Эрон ташқи ишлар вазирлиги ана шу мазмунда баёнот билан чиқди.
«Эрон БМТ котибиятининг иддаосини рад этади ҳамда бу АҚШ ва Саудия Арабистонининг босими остида бўлган деб ҳисоблайди», – дейилади баёнотда. Шунингдек, Теҳрон «БМТ котибиятининг сиёсий восита сифатида ишлатилиши»дан хавотир изҳор қилган.
Аввалроқ Reuters агентлиги 2019 йилда Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефть компаниясига ва Абха шаҳри аэропортига уюштирилган ҳужумда Эронда ишлаб чиқарилган қуроллардан фойдаланилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Мазкур хабар БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг Хавфсизлик Кенгашига маърузаси асосланган. Айтилишча, БМТ мутахассислари қуролларнинг қолдиқларини ўрганиб чиқиб, ана шундай хулосага келишган.
azon.uz