ЛАТОИФ
Шайх Сафийюддин Ҳиндий жуда хунук ёзар эди. У айтади:
” Бир куни китоб бозоридан бир китоб сотиб олдим. Хати жуда ҳам хунук эди. Мен уни муносиб нархидан ҳам баландроқ нархда сотиб олдим. Мақсадим - менинг хатимни хунук дейдиганларга уни ҳужжат қилиб кўрсатиб: “Мана, менинг хатимдан ҳам қабиҳроқ хат бор экан-ку!” дейиш эди.
Уйга келдим. Китобни ўқиб чиқдим. Кейин аниқ бўлдики, уни анча олдин ўзим ёзган эканман”.
“Табақотуш Шофиъийя”дан