Энг мустаҳкам қўрғон билан ўралган аъзо – тил
Алий розияллоҳу анҳу дедилар: “Аллоҳ таоло тилни шунчалик мустаҳкам қўрғон билан ўрадики, бирорта аъзо бунчалик мустаҳкам ҳибс қилинмаган. Тилнинг олдида (ўттиз иккита) тиш саф тортган, тишлар ортида иккита лаб ёпилган, ичкарида тилнинг усти кичик тилча билан қопланган, ундан ичкарида қалб турибди. Бас, Аллоҳдан қўрқ, бу маҳбусни қамоқхонасидан бўшатиб юборма. Магар қачонки, тилнинг ёмонлигидан сақланишга ишонч ҳосил қилсанг, ана ўша пайтда уни эркин қўйишинг мумкин”.
“Унвон ул баён” китобидан