Оила

Энди эркаклар оилавий зўравонликка учрамоқда

Чоп этилди Iyun 15, 2020 Энди эркаклар оилавий зўравонликка учрамоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Одатда уйдаги зўравонлик қурбони аёллар, деб ҳисобланади. Уларни ҳимоялаш учун қатор давлатларда турли расмий, норасмий ташкилотлар тузилган. Бироқ кейинги вақтларда тенденция ўзгарди ва аёллар тажовузидан энди эркаклар азият чекмоқда.

«Санди телеграф» хабарига кўра, Буюк Британияда 28 фоиз ҳолатда уйдаги зўравонликка аёллар айбдор. Экспертлар эса бу рақам анча камайтириб берилган, аслида аёллар ҳужуми кўп, дейди.

Британия статистикасига кўра, 2018 йилда заифалар томонидан 786 минг эркак жабрланган. Аянчли мисол келтирилади. Кентлик бизнесмен Тони Хэнгтон ўз рафиқаси Трейсининг кўп марта таҳдидига дучор бўлган, аёл эрининг юриш-туришидан норози бўлиб, бир неча марта бўғзига пичоқ тираган. Зўравон аёл икки йил қамоқ жазосига маҳкум этилган.

Пембрукширлик ўқитувчи Ъю Жонс бошига ҳам шундай кулфат тушган. У хотинининг калтагидан қочиб машинасида тунашга мажбур бўлган. Амалий психология профессори Эдизабет Бейтс аёллар кейинги пайтларда эрларининг ҳар бир қадамини кузатиш ва уларга ҳиссий таъсир ўтказишга уринишаётганини таъкидлайди.

Британия полициясига хотинидан шикоят қилиб қўнғироқ қилаётган жабрланган эркаклар орасида ҳамма касбдагилар, ҳатто, банкчилар, полициячилар бор. Бундай қўнғироқлар сони йилига икки мингтадан ошади, дейди «Санди телеграф».

Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади