Хитойда бир кунда 60 дан ортиқ одам коронавирус юқтирди: иккинчи тўлқин бошландими?
Хитойда сўнгги суткада 67 киши коронавирусга чалингани маълум бўлди. Улардан 49 нафари фаол ва 18 таси аломатларсиз, дея хабар берилади Хитой Давлат статистика қўмитаси расмий веб-сайтида.
Фаол ҳолатлардан 10 таси четдан келганлар орасида, 39 таси эса аҳоли орасида қайд этилган: 36 таси Пекинда ва учтаси Хебей вилоятида. Ўлим йўқ. Маълумот учун, Хитойда вирус юқтирганларнинг кунлик сони ошиб бормоқда.