Саломатлик

Очлик ҳиссини йўқотишга ёрдам берадиган маҳсулотлар

Чоп этилди Iyun 16, 2020 Очлик ҳиссини йўқотишга ёрдам берадиган маҳсулотларda fikr bildirishni o'chirish

Парҳезшунослар метаболизмни яхшилаш ва қондаги қанд миқдорини меъёрда бўлиши учун кам-камдан тез-тез овқатланишни маслаҳат беради. Бунинг учун эса фойдали маҳсулотлар билан очлик ҳиссини қондириш керак бўлади. Қуйида печенье, чипс ва бутербродга альтернатив сифатида истеъмол қилиш мумкин бўлган табиий маҳсулотларга тўхталамиз.

Ёнғоқлар

Калория миқдори: 30 гр маҳсулотда — 180 ккал

Ёнғоқлар ёғ, оқсил ва клечатка манбаси ҳамда калий, магний, фосфор, витамин E ва B3 га бой ҳисобланади. Ушбу моддалар юрак касалликларининг олдини олиш, депрессияга қарши курашиш ва хотирани яхшилаш хусусиятига эга. Калифорния миллий тиббий маркази тадқиқотларига кўра, вазн ташлашда ёрдам беради. Бунинг учун уни меъёрида истеъмол қилиш керак.

Қора шоколад ва бодом

Калория миқдори: 30 гр шоколад ва ёнғоқда — 300 ккал

Ширинлик ейишни яхши кўрадиганлардан бўлсангиз, унда қора шоколад харид қилишингизни тавсия қиламиз. Қора шоколад, юрак қон-томирларни мустаҳкамлайдиган магний ва катта миқдордаги полифенолга бой ҳисобланади. Шу сингари бодом монотўйинмаган ёғлар манбаси ҳисобланади ҳамда қондаги қанд миқдори ва иштаҳани пасайтириш хусусиятига эга.

Пишлоқ

Калория миқдори: 100 гр маҳсулотда — 350 ккал

Пишлоқ фойдали ва тўйимли маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Тадқиқотларда аниқланишича, тўйинган ёғларга бой бўлгани билан қондаги совуқ холестерин миқдорини кўпайтирмайди.

Мевалар

Таркибида калория у қадар кўп бўлмагани билан мевалар очлик ҳиссини йўқотиш хусусиятига эга. Шу сабаб ҳам меваларни ёнингизда олиб юриш тавсия қилинади. Фақат таркибида глюкоза кўп бўлган банан, узум, хурмо ва анжир истеъмолида меъёрни ошириб юбормасликка ҳаракат қилиш керак. Унинг ўрнига грейпфрут ва тарвуз ейиш тавсия қилинади.

Қайнатилган тухум

Калория миқдори: 2 та тухумда — 140 ккал,

Қайнатилган тухум тўқ тутиш ва калория ва истеъмол қилинган калорияни қисқартириш хусусиятига эга бўлган маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Коннектикут университети томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, тухум истеъмол қилиш натижасида юрак касалликлари ривожланишининг олди олинади. Бундан ташқари, тухум оқсил, витамин К2 ва B12 кони ҳисобланади.

Дарё.уз