Пазандалик

Пишлоқ ва қаймоқли соус ичидаги товуқли шарчалар рецепти

Чоп этилди Iyun 16, 2020 Пишлоқ ва қаймоқли соус ичидаги товуқли шарчалар рецептиda fikr bildirishni o'chirish

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Товуқ филеси — 500 гр
  • Пиёз — 1 дона
  • Тухум — 1 дона
  • Қаймоқ — 200 мл
  • Пишлоқ — 150 гр
  • Саримсоқ пиёз

Тайёрланиш жараёни:

  • Товуқ гўштини майда қилиб тўғранг (гўшт қиймалагичдан фойдаланишингиз ҳам мумкин).
  • Пиёзни ҳам майдалаб, туз, мурч, тухум қўшинг.
  • Товуқли аралашмани шарча ҳолатига келтириб, унга ботиринг ва қаймоқ суртилган идишга теринг.
  • 180 даража қизиган печга 10-15 дақиқага қўйинг.
  • Пишлоқни қирғичдан чиқаринг, майда тўғралган саримсоқ билан бирга қаймоққа аралаштиринг.
  • Печдан шарчаларни олинг, ҳар бирига қайла қуйинг яна 20 дақиқага печга қўйинг.
  • Шарчаларга гарнир сифатида гуруч қўшиб ейиш тавсия қилинади.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!