Мақолалар

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни Аллоҳнинг Ўзи таомлантириши ва сув билан таъминлаши

Чоп этилди Iyun 17, 2020 Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни Аллоҳнинг Ўзи таомлантириши ва сув билан таъминлашиda fikr bildirishni o'chirish

Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўткарма рўза тутманглар. Қайси бирингиз ўткарма рўза тутишни хоҳласа, саҳаргача тутсин”, дедилар. Шунда саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, сиз ўткарма рўза тутасиз-ку?” дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен сизларга ўхшаган эмасман. Мени таомлантирадиган ва чанқасам, сув берадиган Зот бор”, дедилар»[1].

[1] Ушбу ҳадис икки саҳиҳ китобда ҳам келтирилган.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган