Дунё янгиликлари

Коронавирус пандемияси қачон тугайди ва инсоният яна нормал ҳаётга қайтиши мумкин?

Чоп этилди Iyun 17, 2020 Коронавирус пандемияси қачон тугайди ва инсоният яна нормал ҳаётга қайтиши мумкин?da fikr bildirishni o'chirish

Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко «Биринчи канал»да намойиш этиладиган «Доc-Ток» кўрсатувида коронавирус пандемиясидан кейин инсоният қачон нормал ҳолатга қайтиш мумкинлиги ҳақида ўз қарашларини айтиб ўтди.

«Менимча, бу ҳолат қачонки фармацевтика томонидан бошқариладиган вазият пайдо бўлгандан кейин бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда бу келгуси йил, менимча. …Бу февраль (2021 йил таҳр.)» деган Михаил Мурашко.

Унинг таъкидлашича, бунинг учун энг муҳими иммунитетнинг шаклланиши. Агар аҳолининг иммунитети 45 фоиздан юқори ва 50-60 фоизга яқинроқ бўлса, бу касаллик тарқалиш занжирининг узилишини кафолатлайди.

«Ушбу вируснинг ўзгарувчанлиги умуман олганда катта эмас. Бутун дунё бўйлаб мониторинг олиб борилмоқда. Шу жумладан, “COVID-19″нинг хусусиятлари ва албатта профилактика ва даволаш билан боғлиқ чора-тадбирлар тизими худди шу принципларга асосланади», дея қўшимча қилган Мурашко.

Вазир, шунингдек, бугун — 17 июндан бошлаб академик Н. Ф. Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология илмий марказида коронавирусга қарши яратилган вакцина инсонларда синаб кўрилиши бошланишини айтиб ўтган.

Ўтган ҳафтанинг охирида Мурашко коронавирусга қарши антитаначалар эга бўлганлар сонининг кўпайишига қарамай, барча чекловларни олиб ташлаш ҳақида гапиришга ҳали эрталигини ва ниқоб режимини сақлаш кераклигини айтиб ўтган эди.

Олдинроқ Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова Россияда 650 минг киши коронавирусга қарши иммунитет учун синовдан ўтгани ва уларнинг қарийб 14 фоизи антитаначаларга эгалиги маълум бўлганини айтиб ўтган эди.

Халқ сўзи