Коронавирус музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари юзасида қанча яшайди?
Коронавирус инфекцияси музлатилган овқатлар юзасида 2-3 ойгача яшаши мумкин.
Бу ҳақда Пекин Касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш марказининг етакчи эпидемиологи У Цзунью айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, ҳарорат қанча паст бўлса вирус шунча узоқ яшайди.
Шу боис музлатилган маҳсулотлардан воз кечишни маслаҳат бермоқда ҳамда овқатни, албатта, пишириб истеъмол қилишни тавсия этмоқда.