Дунё янгиликлари

Коронавирус пандемияси: Эронда касалланганлар сони кескин ортяпти

Чоп этилди Iyun 18, 2020 Коронавирус пандемияси: Эронда касалланганлар сони кескин ортяптиda fikr bildirishni o'chirish

Эронда коронавирус инфекциясини тизгинлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар кутилган натижани бермади. Deutsche Welle хабарида айтилишича, Рамазон ҳайитидан кейин мазкур мамлакатда касалланганлар сони яна орта бошлаган.

Хусусан, 5 июнь куни 3,5 минг кишида коронавирус аниқланди ва бу энг юқори кўрсаткич бўлди. Аввалги кунларда кунига ўртача 2 минг кишида ушбу инфекция аниқланаётган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Сиймо Саодат Ларийнинг айтишича, охирги 24 соат ичида 120 бемор вафот этган.

Беморларнинг умумий сони 195 051 нафарга, коронавирус оқибатида оламдан ўтганларнинг умумий сони эса 9185 нафарга етган.

Соғлиқни сақлаш вазири Эҳсон Мутафовий беморлар сонининг ортишини тестлар сони ортгани билан изоҳлади. Эрондаги 130 та лабораторияда кунига 25 мингта тест ўтказиляпти.

Мамлакатда карантин чекловлари юмшатилган, бироқ жума намозлари ҳали ҳам ўқилмаяпти, мактаблар ва университетлар очилгани йўқ. Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг сўзларига кўра, коронавируснинг олдини олиш бўйича қоидаларга аҳолининг атиги 18 фоизи амал қиляпти.