
Нонуштага қатиқли панкейк рецепти
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Тухум — 1 дона
- Шакар — 2-3 ош қошиқ
- Қатиқ — 250 мл
- Ун — 240 гр
- Ичимлик содаси — 0,5 чой қошиқ
- Ўсимлик ёғи — 2-3 ош қошиқ
- Ванилин — 1 чимдим
- Туз
Тайёрланиш жараёни:
- Тухумга шакар қўшиб аралаштиринг.
- Қатиқ ва туз қўшинг ва яна аралаштиришда давом этинг.
- Ичимлик содаси солиб, 10 дақиқага тиндиринг.
- Ванилин ва ёғ қўшинг.
- Товани қиздиринг, ёғ солишингиз шарт эмас.
- Ош қошиқда аралашмани товага солинг ва икки томонини ҳам пишириб олинг.
- Пишган панкейкларни сметана ёки қиём билан безанг.
Ёқимли иштаҳа!
Узум уз!