Саломатлик

Тухум пўчоғининг хосиятлари

Чоп этилди Iyun 18, 2020 Тухум пўчоғининг хосиятлариda fikr bildirishni o'chirish

Калций ва кремний алмашинуви бузилиши кўпинча рахитга, тишларнинг нотўғри ўсиши, суякларнинг мўртлигига сабаб бўлади, камқонлик, аллергия, лабдаги учуқ, шамоллаш каби касалликлар билан бирга кечади; аёлларда бунга бели, туғруқ даврида тўлғоқнинг кучсизлиги, бачадон мушаклари атонияси қўшилади.

Бузилган калций алмашинувини тиклаш қийин. Негаки, таркибида калций бўлган тайёр препаратларни ичиш калцийнинг ёмон ҳазм бўлишини кўрсатмоқда. Тухум пўчоғи нафақат калцийни яхши сингдиради, балки таркибида организм учун зарур элементлар кўп: кремний, мис, магний, темир, марганес, молибден, фтор, фосфор, олтингугурт, рух – жами 27 та элемент. Тухум пўчоғи таркиби одам суяги ва тиши таркиби билан ҳайратланарли даражада мос келади. Бундан ташқари, иликнинг қон ҳосил қилиш функциясини оширади.

Таомга майдаланган тухум пўчоғини қўшиш соч ва тирноқлар синувчанлигининг, милк қонашининг, қабзият, жиззакилик, уйқусизлик, астма, эшак емнинг олдини олади. Тухум пўчоғи терапияси, айниқса, ҳомиладорларга, 6 ёшгача бўлган болаларга, шунингдек, ўсмир ва ёшларга жуда фойдали. Катталар умуртқа касаллиги, тиш кариеси ва остеопорознинг олдини олиш учун йилига икки марта тухум пўчоғи терапиясини ўтказиш фойдали.