Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Зарарли тижорат

Чоп этилди Iyun 18, 2020 Хом гапга пишиқ жавоб: Зарарли тижоратda fikr bildirishni o'chirish

Ривоят қилинишича: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ йўлда кетаётиб, олма ўғирлаб сўнг уни садақа қилаётган бир кишини кўрди ва ундан:

— Нима учун уни ўғирладинг, очмисан дейман?! – деб сўради.

Шунда у:

— Эй биродар, (у одам Абу Ҳанифани танимас эди) мен Раббим билан тижорат қиляпман, – деди.

— Қандай қилиб? – деб сўради Имом.

— Мен уни ўғирладим ва менга битта гуноҳ ёзилди. Уни садақа қилган эдим мен учун ўнта яхшилик (савоб) ёзилди ва менда тўққизта яхшилик қоладиган бўлди!.. Демак, мен тўққизта яхшилик (савоб) ишлаб олдим. Раббим билан (шу тариқа) тижорат қилаяпман, – деди.

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ унга:

— Ўғирлаганинг учун сенга битта ёмонлик (гуноҳ) ёзилди. Лекин сен уни садақа қилдинг, Аллоҳ эса уни сендан қабул қилмади. Чунки Аллоҳ пок зотдир ва фақат пок нарсани қабул қилади. Шундай қилиб сенда бир ёмонлик (гуноҳ) қолди, – деди.

Абдулборий Холтўрахон таржимаси