Мақолалар

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуоларининг баракотидан Мадинада тарқалган иситма касалининг Жуҳфа водийсига кетиши

Чоп этилди Iyun 19, 2020 Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуоларининг баракотидан Мадинада тарқалган иситма касалининг Жуҳфа водийсига кетишиda fikr bildirishni o'chirish

Ойша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади:

«Биз Мадинага келдик, бу ерда вабо тарқалган экан. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни кўрган пайтда Абу Бакр Сиддиқ, Билол ва бошқа саҳобалар касаллик ҳақида шикоят қилишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Аллоҳим, Мадинага бўлган муҳаббатимизни Маккага бўлган муҳаббатимиздек зиёда қилгин. Мадина аҳлини саломат этгин. Унинг ерларига ва сувларига баракот бергин. Мадинада тарқалган вабо касалини Жуҳфа водийсига кеткизгин”, деб дуо қилдилар.

У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг дуолари ижобат бўлди.

 

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган