Саломатлик

Фойдаси бисёр мева

Чоп этилди Iyun 19, 2020 Фойдаси бисёр меваda fikr bildirishni o'chirish

Жазирама кунлар бошланиши билан боғларимизда ўриклар ғарқ пишади. Каттаю кичик бирдай унинг шифобахш хусусиятидан баҳраманд бўлади.

Ўрик нафақат тотли мева, балки саломатликни тикловчи, касалликни даф этувчи малҳамдир. Қадим Хитойда ҳолдан тойган, камқувват беморларни ўрик меваси ва шарбати ёрдамида даволашган.

Ўрик мевасининг шарбати ошқозон томонидан енгил ўзлаштирилиши фанда ҳам исботланган. Шундан бўлса керак, кўпчилик шифокорлар ҳомиладор аёллар, қолаверса, болаларга кўпроқ ўрик шарбатини истеъмол қилиш кишининг умумий аҳволига ижобий таъсир кўрсатади. Хусусан, юрак-қон томир ва ошқозон-ичак касаллигига чалинган ёки ортиқча вазндан азият чекувчи кишилар учун мазкур шифобахш мевага  кўпроқ талаб кучаяди.

 Ўрик меваси гиповитаминоз ва камқонликда самарали ёрдам беради. Бу ажойиб мева иштаҳа очиш ҳусусиятига эга бўлиб, организмнинг турли хасталикларга қарши курашиш қобилиятини оширади.

 Семиришдан азият чекувчилар учун ўрик ажойиб парҳез маҳсулотдир. Шунинг учун ҳам дунё диетологлари ўрик моддалар алмашинуви ва овқат хазм қилиш жараёни учун фойдали маҳсулот деб ҳисоблайди.

Мия фаолиятини тиклашда ҳам ушбу мевани истеъмол қилиш тавсия этилади. Унинг таркибидаги магний юқори қон босимини пасайтиришда ҳам қўл келади.

«Шифо-инфо» газетаси