Масжидга борган киши мисоли
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилади: Расулуллоҳ (алайҳиссалом) дедилар: “Кимки менинг шу масжидимга яхшилик ўргангани ёки ўргатгани келса, у Аллоҳ йўлидаги мужоҳид мақомидадир. Кимки ўзга нарса учун ташриф қилса, бошқаларнинг матоҳларига назар солгани келган киши мақомидадир”.

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг
“Орифлар тасаллиси” сайланмасидаги «Ал-амсол минал Китоб вас сунна – Қуръон ва суннатдаги мисоллар» асаридан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 18000 сўм