Пазандалик

Тонгни булғур қўшиб тайёрланадиган туркча нонушта билан қарши олинг

Чоп этилди Iyun 21, 2020 Тонгни булғур қўшиб тайёрланадиган туркча нонушта билан қарши олингda fikr bildirishni o'chirish

Туркияда булғурдан — янчилган буғдой ёрмасидан, тайёрланган таом севиб истеъмол қилинади.

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Булғур ёрмаси — 200 гр
  • Товуқ бульони — 350 мл
  • Помидор — 150 гр
  • Сариёғ — 15 гр
  • Тухум — 2 дона
  • Сирка — 2 ош қошиқ
  • Пишлоқ таъбга кўра
  • Туз таъбга кўра

Тайёрланиш жараёни:

  • Тайёр бульонни иситиб олинг.
  • Булғурни сариёғга солиб 2 дақиқа қовуриб олинг.
  • Бульоннинг оз қисмини булғур қовурилган товага қўшинг.
  • Помидорни майдалаб, эзинг ва табиий томат тайёрланг ва аралашмага қўшинг.
  • Аралаштиришдан тўхтамай, оз-оздан бульон қўшишда давом этинг.
  • Тухумни алоҳида қовуриб олинг, сариғи қотмасидан пишишига эътибор қаратинг.
  • Ликопчага булғур ва тухумни солинг, қирғичдан чиқарилган пишлоқ билан безатинг.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!