Кузда бошланади — АҚШ коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёрланмоқда
AҚШ расмийлари кузда коронавируснинг иккинчи тўлқини тарқалиши эҳтимоли бор деб ҳисоблашмоқда ва бунга тайёргарлик кўришмоқда. Бу ҳақда Оқ уйнинг Миллий савдо кенгаши раҳбари Питер Наварро CНН телеканалига хабар берди.
Наварронинг сўзларига кўра, расмийлар “ҳамма нарсани” ўз кучлари билан қилишмоқда. Шу билан бирга, The New York Times газетасида эълон қилинган маълумотларга кўра, ўтган ҳафта AҚШнинг 12 штатида кунлик рекорд даражадаги коронавирус инфекцияси аниқланди. 19 июнь куни мамлакат бўйлаб янги инфекцияларнинг умумий сони кунига 30 мингдан ошди, бу май ойининг бошидан бери энг юқори кўрсаткич.
Шу билан бирга, AҚШ вице-президенти Майк Пенс оммавий ахборот воситаларини коронавируснинг иккинчи тўлқинида “асоссиз ваҳима” тарқатишда айблади ва AҚШ “кўринмас душманга қарши курашда ғалаба қозонганини” айтди.
Aйни пайтда Жонс Хопкинс университетининг ҳисоб-китобларига кўра, AҚШда 2,3 миллионта коронавирус инфекцияси қайд этилган. 119,8 мингдан ортиқ одам вафот этди.