Дунё янгиликлари

Янги қоидалар сингапурлик мусулмонларни таажжубда қолдирди

Чоп этилди Iyun 24, 2020 Янги қоидалар сингапурлик мусулмонларни таажжубда қолдирдиda fikr bildirishni o'chirish

Сингапур ислом кенгаши 26 июндан эътиборан масжидлар очилишини маълум қилди, аммо айрим янги қоидалар мусулмонларнинг таажжубига сабаб бўлди, дея ёзади Mothership.sg нашри.   

Энди масжидга жамоа бўлиб намоз, жумладан, жума намозини ўқишга бормоқчи бўлганлар онлайн тизимда аввалдан жой банд қилиб қўйишларига тўғри келади. Мазкур тизим 24 июнда ишга тушади. Расмийлар бундай усул одамларнинг кўплаб йиғилишининг ва коронавирус тарқалишининг олдини олишига умид қилмоқда. Онлайн тизим орқали жой банд қила олмаганларга эса уйда пешин намозини ўқиш тавсия этилди.

Намозлар узоғи билан 20 дақиқа давом этади. Масжидларга 12 ёшгача бўлган болалар ва 60 ёшдан катталар ҳозирча қўйилмайди.