Болалар

Намозда қичқирадиган бола

Чоп этилди Iyun 24, 2020 Намозда қичқирадиган болаda fikr bildirishni o'chirish

Масжиднинг имоми айтиб беришича, ўн ёшлар атрофидаги бир болакай бор эди. Жамоат намозини канда қилмас, доим имомнинг орақасида, биринчи сафда бўларди. Имомнинг қироати асносида у қичқирарди. Хоссатан, Фотиҳа сурасининг сўнгида баланд овоз билан: «Амииин» дерди. Унинг бу қилиғидан бошқа намозхонлар малолланар эдилар. Имом ҳар гал насиҳат қилмоқчи бўларди. Аммо у салом берилиши биланоқ, чопиб масжиддан чиқиб кетарди. Унга етиб олиш имконсиз бўларди. Бир гал имом намоз сўнгида салом берибоқ, орқасига қараб болани тутди-да:

– Нега бундай қиласан? – деб сўради.

Болакайнинг жавоби ажойиб бўлди:

– Уйимиз масжидга яқин. Отам намоз ўқимайдилар. Мен овозим микрафондан ҳам баланд бўлишини, отам менинг овозимни эшитиб, намоз ўқиётганимни билишларини, масжидга келиб бошқалар каби намоз ўқишларини хоҳлайман!

Имом айтади: «Унинг бу гапидан этиш жимирлаб кетди. Кичкинагина болада шундай катта қалб қаердан пайдо бўлган?!».

Имом ва ўша болакайнинг қўни-қўшниларидан бир неча киши бўлиб, унинг отасига насиҳат қилмоқчи бўлиб боришибди. Бўлган воқеани айтиб насиҳат қилишибди. Намознинг аҳамиятини, уни тарк қилганга қандай жазолар борлигини эслатишибди. Имом айтади: «Аллоҳга қасам, боланинг отаси бу воқеадан сўнг намозни бирор марта ҳам қолдирмайдиган, барча фарз намозларни масжидда адо этадиган бўлди».